Ҳамкорлик янада кенгайтириладиган бўлди

Ҳамкорлик янада кенгайтириладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида имзоланган ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси асосида Тошлоқ туман Тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда икки ташкилот ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек туман жамияти томонидан амалга оширилган ишлар, истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш ва уларни ҳал этилиши натижалари, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар хусусида жамият мутахассисларининг ахборотлари тингланди.

Тадбирда сўз олган туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Шерматов тизимда иш олиб бораётган Федерация таянч гуруҳи (бошланғич ташкилоти) фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдириш баробарида, туман жамияти фаолиятига ижобий баҳо бериб ўтди.

Тадбир якунларига кўра икки ташкилот ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin