Тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда

Тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда

Федерация ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430 сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида дастур имзоланган. Ҳозирда жойларда Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари томонидан ана шу дастур ижросини таъминлаш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман Тез тиббий ёрдам маркази ишчи ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам юқоридаги дастур ижросини таъминлаш мақсадида ташкилланиб, унинг доирасида тиббиёт ходимларига юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ҳамда унинг мақсад ва вазифалари, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифлар хусусида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунларига кўра, тиббиёт муассасасида Федерациянинг таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш, икки ташкилот ўртасида тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий билим савиясини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin