Совутгичда юзага келган келган нуқсон бепул бартараф этиб берилди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Қўштегирмон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Н.нинг 5 100 000 сўмга харид қилинган совутгич (холодилник)ни нуқсонли чиққанлиги ва сотувчи томонидан ундаги нуқсонларни бартараф этиб бериш чоралари кўрилмаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи Бирюса русумли музлатгични Қўқон шаҳрида жойлашган савдо дўконидан шу йилнинг сентябр ойида харид қилган. Унда нуқсон мавжудлиги аниқлангач, юзага келган муаммони ўз кучи билан ҳал қила олмаган. Шундан сўнг амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.
Туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳолатларга аниқлик киритиб олингач, шу русумдаги маиший техника буюмларига сервис хизматларини кўрсатувчи марказ мутахассисини жалб қилган ҳолда, совутгичдаги нуқсонни амалдаги қонунчилик талаблари асосида, кафолат муддати белгиланган товарларда кафолат муддат ичида юзага келган нуқсонларни бепул бартараф этиб берилиши шартларида техник кўрикдан ўтказилиб, уни соз ҳолатга келтириб берилди.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment