Истеъмолчига суюлтирилган углеводород газ баллони етказиб берилди
Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида тумандаги “Хўроба” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.И.нинг суюлтирилган углеводород гази етказиб беришдаги муаммо юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.
Фуқаро мурожаати ўрганилганда истеъмолчи томонидан келтирилган важлар тасдиғини топди. Бу борада туман газ идорасига алоқа хати киритилиб, мурожаатни ўрганиш давомида туман газ идораси масъуллари билан ҳамкорликда истеъмолчига белгиланган талаблар асосида газ баллони етказиб берилиши таъминланди. Ўрганиш ишлари доирасида тарафларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги талаблари тарғиботи ўтказилди.
Аброр Исақов.
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment