Истеъмолчини қийнаб келган муаммо бартараф этилди

Истеъмолчини қийнаб келган муаммо бартараф этилди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “2-Бағдод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.И.нинг 3 916 000 сўмга харид қилинган газ плитаси нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштириб берилиши юзасидан сотувчига қилган мурожаати бўйича тегишли чора-тадбирларни кўрилмасдан, ишлар пайсалга солиб келинаётганлиги тўғрисидаги оғзаки мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида туман марказидаги савдо дўконларининги биридан харид қилинган Premier русумидаги мазкур газ плитаси хонадонга олиб келиб фойдаланиб кўрилганда унинг пастки қисми (духовкаси)да нуқсон аниқлангани, яъни духовкаси яхши ишламаганини, сотувчига бу борада мурожаат қилганини, улар сервис марказига кўрсатамиз, деб ишларни пайсалга солиб келишаётганлигини маълум қилади.

Ўрганишда истеъмолчи томонидан келтирилган важлар исботини топгач, туман жамияти ходимлари сотувчи билан учрашиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бордилар. Қонун талабларини бажармаслик келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатларни тўғри англаб етган сотувчи нуқсонли товарни худди шу русумдаги бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб беришни маъқул кўрди.

Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment