Шифобахш дамлама учун тўланган пул истеъмолчига қайтарилди

Шифобахш дамлама учун тўланган пул истеъмолчига қайтарилди

Сурхондарё вилояти Узун туманилик Б.Р.нинг шифобахш дамламалардан сотиб олиб истеъмол қилиш билан дардига шифо топмагани сабабли мазкур дамламаларни харид қилиш учун сарфлаган 1 960 000 сўм пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ҳудудий тегишлилиги бўйича Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Истеъмолчи шаҳардаги “Д.А.” МЧЖдан шифобахш чой дамламаларини харид қилганини, лекин дамламаларни истеъмол қилиб бориши билан дардига шифо топмаганини важ қилиб қилиб кўрсатиб, унга пуллари қайтарилишида ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ишлаб чиқарувчи (сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товарлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. бундай маълумотни берилмаслиги, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумот берилиши эса истеъмолчига шартномани бекор қилиш ва ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини вужудга келтиради.

Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганишда сотувчи томонининг масъуллари билан олиб борган музокаралари давомида истеъмолчига дамламанинг хусусиятлари, хусусан унинг дори воситаси эмаслиги бўйича тўлақонли тушунтиришлар берилмагани, бу эса шартномани бекор қилишга асос бўлиши юзасидан тушунтиришлар бериб ўтганларидан сўнг, ўрганиш ишлари истеъмолчининг банк пластик картасига 1 960 000 сўм пулини қайтарилиши билан якун топди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin