Электр таъминотида юзага келган носозлик бартараф қилинди

Электр таъминотида юзага келган носозлик бартараф қилинди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган “Навқирон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Б. хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагичда носозлик юзага келиши оқибатида хонадони электр таъминотидан узилиб қолганлигини маълум қилиб, муаммони тезкорликда бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 16-бандига кўра, ускуналарни, электр узатиш тармоқларини, ҳисоблагичларни эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш, шунингдек, ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этиш электр таъминоти корхонаси мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, истеъмолчи мурожаатида келтирилган ҳолатларга аниқлик киритиш, мурожаатни жойида ўрганиш ва муаммони бартараф этиш мақсадида, туман электр таъминоти корхонаси масъул ходими билан биргаликда истеъмолчи хонадонига ташриф буюрилганда, электр ҳисоблагич ускунасида ўрнида бартараф этилиши имконияти мавжуд бўлган носозлик аниқланиб, муаммо жойида бартараф этилди ва хонадонда электр таъминоти таъминлаб берилди.

Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin