Англашилмовчиликнинг келиб чиқиши сабаби бартараф этилди

Англашилмовчиликнинг келиб чиқиши сабаби бартараф этилди

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи З.Ю.нинг фойдаланилган табиий газ учун тўловларни амалга ошириб бораётган бўлсада, хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасида юзага келган носозлик сабабли унга қарздорлик мавжудлиги бўйича СМС хабарнома келганлиги, ҳолатга ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида қарздорликни келиб чиқишга сабаб бўлган ҳолат сифатида 2024-йилнинг декабр ойидан буён газ ҳисоблагич ускунаси кўрсатгичлари кўринмаётганлиги, бунинг сабаби эса ҳисоблагични қувват билан таъминловчи батарейкаси ишдан чиққан бўлиши мумкинлигини, лекин тўловларни тўлаб бораётганлигини қўшимча қилади.

Мурожаат ўрганилганда истеъмолчи хонадони табиий газдан фойдаланаётганлиги, хонадонда ноқонуний уланишлар мавжуд эмаслиги, газ ҳисоблагич ускунасининг кўрсаткичи 14 763 метр куб ни ташкил этаётганлиги, ўрганув вақтига хонадонда қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, муаммони келтириб чиқарган ҳолат газ ҳисоблагич ускунасининг батарейкаси қуввати тугаганлиги сабабли дастурга маълумотларни узатмаётганлиги қайд қилиниб, газ идорасининг ўрганишга тақдим қилган хатида бу каби ҳолатларда маҳалла газчилари томонидан ҳар 15 кунда истеъмол кўрсаткичлари (обход) олинаётганлиги, хонадондаги ҳисоблагич батарейкасини тегишли тартибда алмаштириб берилиши учун рўйхатга олинганлиги маълум қилинди.

Исомиддин Аббосов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin