Истеъмолчининг қонуний талабини бажармаслик шартномани бекор қилиниши билан якун топди
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Л.Э.нинг шартнома қиймати 1 452 000 сўм бўлган, бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган озиқ-овқат пиширишга мўлжалланган идишлар тўпламида нуқсон аниқлангани ва уларни сотувчига қайтариб шартнома бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у тумандаги “Гарант” савдо дўконидан Kukmara русумидаги озиқ-овқат пиширишга мўлжалланган идишлар (қозон, това) тўпламини бўлиб тўлаш шартларида харид қилиш бўйича шартнома имзолаган. Идишлар хонадонга келтирилганида улардан биттасида нуқсони (дефекти) борлигини аниқлаган. Сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириш талаби бажарилмагач, шартнома бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, агар сотувчи истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш тўғрисидаги талабини бажармаган бўлса истеъмолчида шартномани бекор қилиш ҳуқуқи вужудга келади. Қува туман жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш давомида сотувчига қонунчиликнинг юқоридаги ва бошқа тегишли нормалари талаблари юзасидан тушунтиришлар олиб бориб боришлари натижасида шартнома бекор қилиниб, идишлар тўплами сотувчига қайтарилишига эришилди.
Адхамжон Хамидов,
туман жамияти раиси.
Post Comment