Техник носозлик масъуллар томонидан бартараф этиб берилди

Техник носозлик масъуллар томонидан бартараф этиб берилди

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Миндонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ф.Ш.нинг ўзи истиқомат қилаётган кўп квартирали хонадоннинг подвалидан сув оқаётганлиги масаласи билан ширкатга бир неча бор мурожаат қилсада, муаммони бартараф этиш ишларига эътиборсизлик кўрсатилаётганлиги тўғрисида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаат ўрганилиши жараёнида “Nurziyo xizmat” бошқарув сервис компаниясига сўров хати киритилди. Компания томонидан берилган жавоб хати ва ўрганишда истеъмолчи истиқомат қилаётган уйнинг кириш йўлагига ўрнатилган икки контурли иситиш қозонидан сув оқаётганлиги қайд қилинган. Ўрганиш ишлари давомида аниқланган техник носозлик компания мутахассислари томонидан тезкорликда бартараф этилиб, истеъмолчи муаммоси ҳал қилиб берилди.

Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилди.

Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment