Болаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Болаларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорлари асосида истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишида жамоатчиликни кенг жалб этиш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳалар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда аҳволини ўрганиш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганиш ишлари ўтказиб борилмоқда.

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан Ёзёвон туманидаги таълим муассасаларида бўлиниб, ўқувчи ва тарбияланувчиларга сифатли таълим олиш учун яратилган шароитлар ҳамда уларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш борасида кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ҳамда бу борада тегишли қарорлар ижросининг натижадорлиги жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Ўрганишлар доирасида ўрнида бартараф этилиши мумкин камчиликларни ўрганиш ишлари давомида бартараф этилиб, муайян вақт талаб қиладиганларини эса қонунчилик талаблари асосида тезкорликда бартараф қилиш чора-тадбирларини кўрилиши бўйича тавсиялар берилмоқда. Ўрганиш ишлари тизимли асосда вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этттирилмоқда.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin