“Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Ҳар йили “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” арафасида, ўзининг дунёдаги турдош ташкилотлари қатори, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда турли шакллардаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланиши одат тусига кириб қолган. Анъана кўра, Риштон туманида ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.
Тумандаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилланган мазкур тадбирда иштирокчиларга дунёда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва тараққиёти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиши, дунё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикаси бу борадаги қонунчиликни шаклланиши, бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти ва уни янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Ҳусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment