Таълим муассасаларида “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб тарғибот тадбирлари ташкилланди

Таълим муассасаларида “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб тарғибот тадбирлари ташкилланди

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб туман 1 ва 2-политехникумларининг турли гуруҳларидаги талаблари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбатлари ташкилланди.

Тадбирларда “истеъмолчи” тушунчасининг, мазкур йўналишда фаолият олиб борган ижтимоий ҳаракатларнинг вужудга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиши ва кейинчалик унга аъзо давлатлар томонидан бу борадаги қонунчиликни шаклланиши, Ўзбекистон Республикасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик базасининг яратилиши, бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида ёшларни юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақиирилиб, талабаларнинг истеъмол соҳасига оид саволларига жавоблар қайтарилди.

Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.

Post Comment