Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамкорлигида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида “15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.
Олий таълим муассасаси талаба ва ўқитувчилари иштирокида ташкилланган мазкур тадбирда сўзга чиққанлар, истеъмолчи тушунчасининг вужудга келиши, бу соҳада қонунчилик шаклланиши, 15-мартни “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” сифатида эътироф этилиши тарихи, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида тегишли нормаларни акс этиши, алоҳида қонун қабул қилиниши, истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоясининг давлат томонидан кафоалтланиши, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг шаклланиши, бугунги кунда соҳага дахлдор идораларга истеъмол соҳасига оид келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилши натижалари бўйича атрофлича тушунтириш ва маълумотларни бериб ўтдилар.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди. Тадбир якунларига кўра, олий таълим маскани жамоаси ҳамда тегишли идоралар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Post Comment