Фарғонадаги таълим муассасаларида “Мен ёш истеъмолчиман” иншолар кўрик-танлови ўтказилмоқда

Фарғонадаги таълим муассасаларида “Мен ёш истеъмолчиман” иншолар кўрик-танлови ўтказилмоқда

Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Ёзёвон ва Тошлоқ туманларида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Мен ёш истеъмолчиман” 3-босқичли республика кўрик танловининг туман босқичлари бўлиб ўтди. Унда мазкур ҳудудлардаги мактабларнинг 9-10 синфларида таълим олаётган иқтидорли ўқувчилар иштирок этдилар.


Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатлари тарғиботини тизимли олиб боришга қаратилган ҳамда 3-босқичда, яъни туман (шаҳар), вилоят ва республика бочқичлари тарзида ўтказилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда танловнинг туман босқичлари Фарғона вилоятининг юқорида номлари зикр этилган ҳудудларида ўтказиб бўлинган бўлса, қолган ҳудудларда эса давом эттирилмоқда.

Юқоридаги туманларда ўтказилган танловлар натижалари иншоларни баҳоловчи комиссия аъзолари томонидан баҳоланганидан сўнг эълон қилинади ҳамда ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан ғолиб танлаб олинади. Ғолиб деб эътироф этилган иншолар эса вилоят босқичига йўналтирилади.

Post Comment