Истеъмолчини қийнаб турган муаммо тезкорликда бартараф этилди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Чуваланчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Қ.Э.нинг истеъмол кредити шартларида 7 400 000 сўмга сотиб олинган муқобил энергия манбаси (қуёш панели)да юзага келган нуқсон бўйича Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганишда истеъмолчидан олинган қўшимча тушунтиришлар ҳамда “Агробанк” АТБ Бағдод филиалидан олинган маълумотга кўра, фуқаро якка тартибдаги тадбиркор К.А. билан 09.08.2023 йил кунида имзоланган шартнома ва банк билан имзоланган кредит шартнома асосида, кредитни 5 йил муддат давомида сўндириш шартларида, юқорида келтирилган суммага Қуёш фотоэлектр станцияси 500 Winv1000VA сотиб олган. Лекин жорий йилга келиб ускунада бироз носозликлар юзага келганлиги сабабли уларни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ишонч телефонига мурожаат қилган.
Туман жамияти мутахассилари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида сотувчи билан боғланиб, унга мурожаатда келтирилган важлар ва уларни бартараф қилишнинг қонуний йўллари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши билан унинг томонидан муаммони тезкорликда баратараф этиб бериш ишлари олиб борилди ҳамда тез фурсатда муаммо бартараф этилиб, истеъмолчи ҳуқуқлари тиклаб берилишига эришилди.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment