Масъуллар қачонгача адашади?

Масъуллар қачонгача адашади?

Ёзёвон туман Иттифок маҳалла фуқаролар йиғини Зиёлилар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Пўлатов Қодиржондан туман жамиятига шикоят ариза келиб тушди. Унда истеъмолчи туман “Сувоқова” ДУК компьютер базасидан чиқаётган 769858 (Етти юз олтмиш тўққиз минг саккиз юз эллик саккиз) сўм миқдоридаги қарздорликдан норозилигини баён қилган.

Туман жамияти ходимлари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчининг қўлидаги мавжуд тўлов ҳужжатлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган маълумотлар эса “Сувоқова” корхонаси томонидан даъво қилинаётган қарздорлик суммасининг нотўғрилигини кўрсатди. Аслида, истеъмолчи хонадонидаги мавжуд сув ҳисоблагич ускунаси кўрсатгичига ичимлик суви таъминоти учун 35000 (ўттиз беш минг) сўм қарздорлиги қайд қилиниб, унга нисбатан ҳисобланган 734858 сўм ортиқча қарздорлик суммасини бартараф этилишига эришилди.

Ш.Шокиржонов

Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

(юқорида иллюстратив расм)

Post Comment