«Тиббиёт ходимлари куни» арафасида
Республикамизда бўлгани каби Учкўприк туманида ҳам кейинги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, тез тиббий ёрдам станция ва шаҳобчаларини барпо этиш, уларни етук кадрлар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Бирламчи тиббиёт муассасаларини мақбуллаштириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди. Жумладан, Кенагас қишлоқ врачлик пункти биноси яроқсиз ҳолатда эди. Туман тиббиёт бирлашмаси ички имкониятларидан келиб чиқиб, ушбу бино мукаммал таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Янгиқишлоқ қишлоқ врачлик пункти биноси “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича мукаммал таъмирланди, 105 ўринли туғруқ мажмуаси қайта қурилди ва реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Замонавий кўриниш ва жиҳозларга эга бўлган бу мажмуа ҳам туманимиз кўркига кўрк қўшмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдумалик Юсупов бошчилигидаги 1700 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари жамоаси туман аҳлига сидқидилдан хизмат қилишмоқда. Бу ерга келаётган беморлар тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилаётган хизматдан, яратилган шарт-шароитдан хурсанд бўлмоқдалар.
Яқинлашиб келаётган касб байрамларингиз муборак бўлсин! Масъулиятли ва шарафли ишларингда доимо омадлар ёр бўлсин!
Наргизахон ШЕРАЛИЕВА
Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси
(Суратларни Н.Шералиева олган)
Post Comment