Соғлом турмуш тарзи – самарали меҳнат асоси  

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Марғилон шаҳар жамияти аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 март кунидаги 176-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида олиб бормоқда.
Ваколатли идоралар ва Федерация томонидан карантин шароитида озиқ-овқат товарлари ҳамда кундалик эҳтиёж товарлари нархлари асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш, коронавируснинг енгил шаклларини уйда даволаш учун зарур дори-дармонларнинг дорихоналарда мавжуд бўлиши ва нархларининг барқарорлигини таъминлаш борасида, шунингдек Федерация фаолияти билан боғлиқ бошқа топшириқлар асосида ўтказилаётган ўрганишларнинг тезкор ва ўз муддатларида ўтказиб борилишини таъминлаш, шунингдек ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Марғилон шаҳар жамияти ходимларининг мурожаатлари қўллаб-қувватланиб, уларни велосипедлар билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада жамият ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажаришда қулай имкониятлар яратилди.

Аъзамхон Махаммадиев

Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси