Ҳеч қандай тафовут аниқланмади

Учкўприк тумани Тожик қишлоғида яшовчи Р. Сиддиқова “Халқ қабулхонаси”га хонадонида фойдаланган табиий газ учун ҳисобланган қарздорлик юзасидан норози бўлиб мурожаат қилади.
Истеъмолчининг ушбу мурожаати Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ва “Ҳудудгаз” Учкўприк филиали мутахассислари томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, истеъмолчининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати филиалнинг “Биллинггаз” дастурида тегишли тартибда расмийлаштирилиб, шахсий абонент ҳисоб рақами юритилганлиги, газ ҳисоблаш ускунаси (ГҲУ) 2019 йил сентябрь ойида 293 м3 кўрсаткич билан қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, ўрганиш ўтказиш вақтида ГҲУ кўрсаткичи 1390 м3 бўлиб, амалдаги тарифлар бўйича ҳисобланганда 416860 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Ўтган давр ичида истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар 205 минг сўмни, базада унинг қарздорлиги 211860 сўмни ташкил қилаётганлиги қайд этилиб, истеъмолчининг қўлидаги мавжуд тўлов квитанциялари билан солиштирилганда тафовут йўқлиги маълум бўлди. Ўрганишлар давомида истеъмолчига нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ва истеъмолчи томонидан табиий газдан фойдаланишда қонунбузилиши ҳолатлари кузатилмади.
Истеъмолчига газ истеъмолчиси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда юзага келган қарздорликни бартараф этиш юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Наргизахон ШЕРАЛИЕВА
Учкўприк тумани ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси