Маьсул ходимлар қачонгача адашади?

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Иттифок маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Мўминовнинг унга туман ичимлик суви таъминоти корхонаси компьютер базасидан 202000 (икки юз икки минг) сўм қарздорлик чиқаётганлигини маълум қилиб, мазкур масалага аниқлик киритиб берилишини сўралган мурожаати ўрганилди.

Туман жамияти ходимлари томонидан ҳолат юзасидан ўрганишлар давомида истеъмолчининг хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичлари, қўлидаги мавжуд тўлов ҳужжатлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ичимлик суви етказиб берувчи корхонанинг компьютер базасидаги 202000 сўм қарздорликнинг асоссизлиги маълум бўлди.

Қайта ҳисоб-китоблар натижасида жорий йилнинг 20 февраль кунига истеъмолчи хонадонида ўрнатилган сув ҳисоблагичнинг 159 метр/куб кўрсаткичига нисбатан М.Мўминов томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича олдиндан тўловдалиги маълум бўлди. Олиб борилган ишлар натижаси билан истеъмолчи зиммасига нореал қарздорлик юкланишининг олди олинди.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси