Юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги 20 ва 21-мактабгача таълим муассасаларида бўлишиб, “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида тадбир ўтказдилар.

Тадбирлар давомида амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва унинг ижроси борасида олиб борилаётган ишлар, амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти ва соҳага оид янгиликлар юзасидан атрофлича маъулмотлар бериб ўтилди.

Тадбирлар доирасида мактабгача таълим тизими ходимлари юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида янада фаол иштирок этиб боришга чақирилди.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси