Завод ишчи-ходимлари билан учрашув ташкилланди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари томонидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари билан учрашув ташкилланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисиад”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилиши масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривожланиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Фарғона шаҳар жамияти раиси Нодиржон Тошканов ва жамият масъул ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.

Баходирхон Усмонов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси