Хотира улуғ, қадр муқаддас

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, шунингдек, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг ҳотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш мақсадида «Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас» шиори остида байрамолди тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқовнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона тумани, “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини, 8 март кўчасида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Орифжон ота Мўминов хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олинди.

Федерация Матбуот хизмати