Табриклаймиз

Бугун вилоят ҳокимлиги томонидан Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрам тантаналари доирасида ташкилланган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Асқаралиевич Рахмоналиев “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шу куни ҳудудий бирлашма матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Ғайратжон Маматқулов ҳам юқоридаги эсдалик нишони билан тақдирланиб, Федерациянинг вилоятимиздаги тизим ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ҳамда эсдалик нишони билан тақдирланган ходимлар сони 8 нафарни ташкил қилмоқда.

Тақдирланган қолган ходимлар билан танишинг:

Ибрагимов Шукурали Жунайдуллаевич – Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси;
Хамидов Адхамжон Ёқибжонович – Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси;
Мухамов Шерзод Умаралиевич – Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси;
Йигиталиев Асроржон Абдуразақович – Бувайда туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси.
Мирзаумаров Эргашбой Қодирович – Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси;
Собиров Аброр Илхомович – Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати