“Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланишди

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид қонуности меъёрий ҳужжатлари, шунингдек Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир қатор туман ва шаҳар жамиятлари раислари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Бешариқ, Данғара, Ёзевон, Олтиариқ, Учкўприк, Фурқат, Ўзбекистон ва Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари раисларини “Фахрий ёрлиқ”лар билан табриклаймиз!

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати