Қувада туман жамияти фаолият якунлари таҳлил қилинди ва истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди

Қува туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даври сарҳисобига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳисобот даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўлида олиб борилган ишлар таҳлил қилиниб, туман жамиятининг келгуси режалари йиғилиш иштирокчилари билан ўртоқлашилди.

Йиғилиш жамият раиси Адҳамжон Хамидовнинг туман жамияти томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади ва маъқуллади.
Шунингдек, Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ичидан ҳудудий бирлашманинг навбатдаги конференциясида иштирок этувчи вакиллар ҳам сайлаб олинди.

Умумий йиғилиш ишида ҳудудий бирлашма масъул ходимлари иштирок этдилар.

Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси