Истеъмол маданиятини ошириш йўлида

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳуддудаги таълим муассасаларида ўтказилаётган тарғибот тадбирларини давом эттириб, ушбу тадбирлар доирасида 4-умумтаълим мактабида ҳам бўлдилар.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганамиз” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда шаҳар жамияти мутахассислари иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси