Ёш истеъмолчилар клубига асос солинди

ЎИҲҲҚЖ Федерация раиси Ж. Саримсоқовнинг шу йил февраль ойида Фарғона шаҳрида “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашувида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда вилоят ёшларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда яна бир лойиҳага қўл урилди.
Фарғона ҳуқуқшунослик коллежининг фаол, ташаббускор ёшларидан иборат бўлган таркибда Ёш истеъмолчилар клубига асос солинди. Тез кунларда клуб аъзолари томонидан йиғилиб, фаолиятга доир ташкилий масалаларни ҳал қилиб олишга келишиб олинди.