Ҳудудий бирлашманинг аудиоподкаст канали иш бошлади

Ассалому алайкум азизлар! Ҳудудий бирлашманинг аудиоподкаст канали иш бошлади. Подкаст каналимиз барчанинг истеъмолчи эканлиги, шундай экан бу борадаги билимларимизни доимий ошириб боришимиз кераклигига бағишланган.

1-мавсумда биз турли соҳаларда аҳолига турли хизматларни кўрсатиб бораётган ташкилотлар экспертларидан интервьюларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

Бугунги подкастимиз Марказий Осиё давлатлари ўртасида кундан-кунга ривожланиб бораётган трансчегаравий ҳамкорлик, ижтимоий ва маданий алоқалар, хусусан туризм масалаларида бўлади. Меҳмонимиз шу соҳада фаолият олиб бораётган ёш, умидли тадбиркорларимиздан бири, “Дилрабо тревел” туристик компанияси раҳбари Садафбек Ҳусанбоев.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати