Брифинг || Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари
Таъкидландики, Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўз фаолиятини Федерация Устави, юқори турувчи ташкилотларнинг топшириқлари ҳамда туман жамиятининг 2025 йил асосий фаолият йўналишлари режаси, шунингдек ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда имзоланган Меморандумлар, дастурлар ва чора-тадбирлар режалари асосида амалга ошириб келмоқда.
Фаолиятимизни самарали амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва соҳага оид бошқа қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлари дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони фаолиятимизни янада самарали олиб боришимизда бизга катта куч ва кўмак берди. Адлия органларидаги ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўтдик. Бу билан ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосида грантлар, ижтимоий буюртмалар ва субсидиялар олиш учун янги имкониятлар вужудга келди. Бу эса келгусида аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари сифати ва хавфсизлигини амалдаги қонунчилик нормаларига мослиги юзасидан ўтказилаётган жамоатчилик назорати тадбирларимизда молиявий кўмак ролини ўйнаши шубҳасиз.
Асосий фаолият йўналишларимиздан бири истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш экан, бу биринчи навбатда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини, шунингдек соҳага оид қонунчилик асосларини аҳолининг кенг қатламлари онги шуурига етказишдан иборатдир. Ушбу мақсадларда ўтган 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида туман жамияти томонидан 56 та оғзаки тарғибот шаклидаги ва 118 та ёзма тарғибот шаклидаги тадбирларни ташкилладик. Бу эса аҳолининг кенг қатламларига истеъмол соҳасига оид ҳуқуқлари бузилганда ўз ҳуқуқларини мустақил, давлат ва суд идоралари ёрдамида, шунингдек истеъмолчилариннг жамоат бирлашмалари кўмагида ҳимоя қилинини ҳақида зарурий билим ва кўникмаларни шаклланишига хизмат қилмоқда.
Фаолиятимиз давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланишида, аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши йўлида мамлакатимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни билан ҳам яқиндан ишлашимизни тақозо қилади.
Ўтган 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида жамиятимизга истеъмолчилар томонидан 62 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 14 таси Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали, 6 таси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари орқали келиб тушган бўлса, 42 та мурожаат туман жамиятимизга ёзма ва оғзаки тарзда тўғридан тўғри келиб тушган мурожаатлардан иборат бўлган.
Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига 125 454 453 сўм, шундан жорий йилнинг ўзида 51 770 000 сўм маблағлар ҳал этиб берилди. Бундан ташқари судга 1 та даво аризаси киритиб, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқини тикланишига ва унга етказилган 3 100 000 сўмлик моддий ва маънавий зарарларни қоплаб берилишига ҳам эришилди.
Шу ўринда, судларга киритилган даъво аризалари сонининг камлигига изох бериб кетсам. Туман жамияти томонидан ўрганилаётган ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли субъектга киритилаётган даъво талабномаси шаклидаги сўров хатларига масала қонуний ҳал этилмаган тақдирда туман жамияти томонидан судга даъво аризаси киритилиши бўйича эслатмалар бериб борилади. Демак, юқоридагилардан кўринадики, туман жамияти томонидан киритилган сўровларга қониқарли жавоблар олинган ҳамда истеъмолчи муаммоси бартараф этилган, шу сабабли ҳам ишни кўриш судгача бориб етмаган.
Келиб тушган мурожаатларни таркибига қаралса, уларнинг 48 таси оғзаки, 12 таси ёзма, 2 та электрон шаклда келиб тушганлиги, соҳалар кесимида кўрилганда, энг кўпи, яъни 48,4 фоизи савдо соҳасига тўғри келганлиги, 25,8 фоизи эса электр ва газ таъминоти масалаларига, 16 фоизи хизмат кўрсатиш (ва сервис) соҳасига, 9,6 фоизи сув таъминоти ҳамда чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари соҳаларига тўғри келганлиги маълум бўлади.
Post Comment