Бешариқ ва Тошлоқ туманларида истеъмолчиларга қонунчилик тарғиботи ўтказилди
Федерация ҳудудий ташкилотлари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларида амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, уларниг бу борадаги ҳуқуқий билимларини ошириш баробарида яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 296-сонли қарори мазмун-моҳияти ва ушбу қарор билан белгилаб берилган вазифалар юзасидан ҳам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бешариқ тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуд ёшларининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири тумандаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилди.
Тадбирда ёшларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмол маданияти, харид қилинаётган маҳсулот сифатини аниқлаш каби масалаларда тушунтиришлар, шунингдек ўз ҳуқуқларини қонуний тарзда ҳимоя қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтилди.
Тошлоқ тумани
Тумандаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ўтказилган “Юксак истеъмол маданияти сари” номи остидаги тарғибот тадбиридан кўзланган асосий мақсад ҳам амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини, шунингдек соҳага оид қабул қилинган сўнгги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда янгиликларни аҳолининг кенг қатламларига етказишдан иборат бўлди.
Тадбирлар доирасида тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилиши ва ҳал қилиниши натижалари юзасидан мисоллар тарзида ахборотлар ҳам бериб ўтилиб, иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтариб борилмоқда.
Post Comment