Аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўлида
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари иш режасига кўра тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлар Тошлоқ туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ва туман Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги давлат марказлари ҳодимлари иштирокида ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирларда туман жамияти мутахассисларининг юқорида номлари зикр эитлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг тарғиб қилиш орқали фуқаро (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга, шунингдек ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда тегишли идораларга мурожаат этиш йўл-йўриқлари юзасидан маърузалари тингланди. Шу билан бирга тадбир иштирокчиларига истеъмол соҳасига оид қонунчилик янгиликлари, истеъмолчиларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг мавжуд муаммолари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, зарурий йўл-йўриқ ва тавсиялар ҳам бериб ўтилди.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment