Оилавий шифокорлик пункти ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди

Оилавий шифокорлик пункти ходимлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди

Қўштепа туманида Федерация марказий аппаратининг ҳудудлардаги давлат тиббиёт муассасаларида жорий йилнинг июн-август ойлари давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида тадбирлар ўтказиш бўйича топшириғи асосида ҳудуддаги тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги тарғибот тадбири тумандаги “Пахтакор” оилавий шифокорлик пунктида ташкилланиб, тадбирга “Тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари” мавзуси танлаб олинди. Унда муассаса тиббиёт ходимларига амалдаги қонунчилик, унга кўра истеъмолчи ҳуқуқлари ва хизмат кўрсатувчи мажбуриятлари, истеъмолчига тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунинг билан бир қаторда, кундалик турмуш жараёнида тиббиёт ходимларининг ўзлари ҳам истеъмолчи ҳисобланишларидан келиб чиққан ҳолда, соҳага оид масалаларда ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат ва жамоат ташкилотларига мурожаат қилиш юзасидан йўл-йўриқ ва кўрсатмалар ҳам бериб ўтилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳакимжон Ҳайитов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin