Марказий поликлиника тиббиёт ходимлари билан мулоқот ўтказилди
Федерациянинг Бешариқ туман жамияти томонидан бу борадаги топшириқ ва белгиланган режа асосида ҳудуддаги давлат тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги тарғибот тадбирлари тизимли асосда ўтказиб келинмоқда. Эътиборлиси, тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига жавоблар қайтариш, шунингдек уларнинг қўшимча ўрганишларни талаб қиладиган мурожаатларини тегишли тартибда қабул қилиб олиб, уларни ҳал қилиб бориш ҳам кўзда тутилганлигидадир.
Шундай тадбирлардан бири туман Марказий поликлиникаси тиббиёт ходимлари иштирокида ҳам ўтказилиб, унда амалдаги қонунчилик тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ҳамиджон Ахмедов,
жамият раиси.
Post Comment