Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ўтказиб борилаётган тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишдан иборатдир.

Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли поликлиникада ўтказилган тарғибот тадбирида мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбирлар доирасида тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилиши ва ҳал қилиниши натижалари юзасидан мисоллар тарзида ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin