Қонунчилик асослари тарғиботи юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Тошлоқ тумани
Ҳудуддаги 3-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси иштирокида “Ҳуқуқий билим билан ҳуқуқий маданият сари” мавзусида ўқув семинари ташкилланиб, тадбир доирасида амалдаги қонунчилик асослари тарғиботи билан биргаликда, мамлакатимизда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун асос бўлиб хизмат қилаётган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун ҳамда истеъмол соҳасига оид қонунчилик ижроси ишида кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаб беришга хизмат қилувчи “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ёзёвон тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги спорт мактаби жамоаси билан учрашиб, соҳага оид қонунчиликка сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, соҳани янада ривожлантириш, унда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини янада кенгайтириш йўналишида Президент ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.
Тизим ташкилотлари томонидан ўтказилаётган барча тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилиб, уларнинг мавзуга оид таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланиб борилмоқда.



Post Comment