Эксклав ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Федерациянинг Фарғона туман жамияти мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг эксклав ҳудуди бўлган Шоҳимардонда бўлиб, у ердаги 5 ва 6-давлат мактабгача таълим ташкилотлари ишчи ходимлари иштирокида истеъмолчилик соҳасига оид қонунлар тарғиботига бағишланган тадбирларни ўтказдилар.
Тадбирлар давомида иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, истеъмол соҳасига оид ҳуқуқлари бузилган тақдирда ўз ҳуқуқларини мустақил, давлат ва жамоат ташкилотлари ёрдамида ҳимоя қилиш йўл-йўриқлари, соҳага дахлдор идораларга ёзма, оғзаки ва электрон шаклларда мурожаат қилиш тартиблари тушунтириб ўтилиб, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбирлар доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ҳаётга кенг жорий қилишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратиб ўтилиб, бу борада Федерация ташкилотлари билан яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга чақирилди.



Post Comment