Мустақиллик байрами арафасида маънавий-маърифий тадбир

Мустақиллик байрами арафасида маънавий-маърифий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Фарғона вилоятидаги туман ва шаҳар жамиятлари томонидан турли шаклдаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Данғара туманидаги 107-оилавий поликлиникада ўтказилиб, унда тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Федерациянинг Данғара туман жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, мазкур йўналишда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида яратилган имкониятлар хусусида иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашилди.

Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини билиш ва улардан амалда фойдаланиш муҳимлиги таъкидланиб, бу борада аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, истеъмолчилик маданиятини юксалтириш ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатлар ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги қайд этилди. Бундай маънавий-маърифий учрашувлар аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Post Comment