Тармоқ йўқ, қарздорлик эса …
Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи Д.Муродованинг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Муродова ўзига қарашли бўлган 2-Беш бола мавзеси Ғаллакон кўчасида жойлашган хонадонига “Фарғонасувтаъминоти” МЧЖ томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлигини билдириб, масалага ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро ўзига қарашли бўлган юқоридаги манзилга янги иморат солганлиги, хонадонга ҳали ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги маълум бўлди. Хонадон эгалари ичимлик сувини ташиб келтиришади.
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассисларининг ичимлик суви таъминоти ташкилоти билан масала юзасидан олиб борган музокаралари, амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан ўтказилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижаси билан фуқаро хонадонига нисбатан ҳисобланган 231 минг сўм қарздорликни асоссизлиги маълум бўлди.
“Фарғонасувтаъминоти” МЧЖ томонидан фуқарога 20.01.2021 йилдаги 174-сонли маълумотнома орқали ичимлик сувидан қарздорлиги йўқлиги маълум қилинди.
Шермурод Охунов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment