Сақич, конфет, гугурт, қурут: қайтим қайтаришда қайси бири лидер? Натижаларни эълон қиламиз

Сақич, конфет, гугурт, қурут: қайтим қайтаришда қайси бири лидер? Натижаларни эълон қиламиз

Мустақил тадқиқот доирасида савдо дўконларида қайтим учун энг кўп қандай товар берилаётганлигини аниқлаштириш мақсадида қуйидаги 1 та савол ва унинг 4 та жавоб варианти бўлган саволнома ижтимоий тармоқдаги саҳифалар (nuqtai_nazar_official, rishtontumanimurojaat телеграм каналлари)га қўйилди:

Савдо дўконларида қайтим ўрнига энг кўп олган товарингиз қайси?

А) Сақич (жвачка)
Б) Конфет
В) Гугурт
С) Қурут

Ўтказилган сўровномада, 28.06.2021 йил ҳолатига, 1264 та респондент иштирок этди. Натижа эса қуйидагича бўлди (диаграммага қаранг):
Респондентларнинг 40 фоизи гугурт вариантига овоз берган бўлса, уларнинг 36 фоизи сақич (жвачка), 20 фоизи қурут, 4 фоизи конфет вариантларига овоз берганлар. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, гугурт сақич (жвачка)ни 4 фоизга ортди қолдириб, қайтим қайтариш жараёнларида лидерлигини кўрсатиб қўйди. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, савдо-сотиқ жараёнларида олди-сотди амалга оширилгач, ҳар бешта одамнинг 2 тасига пул (тангадаги) қайтим ўрнига гугурт ёки сақич берилмоқда.

Мулоҳаза учун:

Тасаввур қиламиз. Гугуртни чакана савдодан қутисини 200 сўмдан оласиз дейлик. Қайтим ўрнига берилганда, Сизга уни кўпинча камида 250 сўмдан ўтказадилар. Агар Фарғона шаҳридаги савдо дўконларида бир кунда 10000 та олди-сотди операцияси амалга оширилди ва шуларнинг 40 фоизига қайтим 2 қутидан гугурт билан ҳисоб-китоб қилинди, десак, бу ҳолат аҳоли 2 000 000 сўм (8000 х 250 сўм)лик қўшимча товар сотиб олишга мажбур бўлаётганлигини кўрсатади. Бу биргина гугурт мисолидаги ҳисоб-китоб. Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида эса, сотувчи истеъмолчини қўшимча товарлар сотиб олишга қисташ (мажбурлаш)га ҳақли эмаслиги кўрсатиб қўйилган.

P.s. Агар юқоридаги товарларни олмасдан, қайтимдан воз кечиб кетсангиз, юқорида номи зикр этилган қонуннинг ўша 21-моддасига кўра, бу хизмат кўрсатувчи (сотувчи) томонидан кўрсатилмаган хизмат (сотилмаган маҳсулот) учун ҳақ олиши сифатида баҳоланади.

Ғайрат Маматкулов
мустақил тадқиқотчи

Post Comment