Истеъмолчи икки ярим миллион сўмлик қарз мажбуриятидан халос бўлди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Қўчқорчи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ю. Муллажоновнинг ёзма мурожаати ўрганилди. Истеъмолчи мурожаатида иддао қилинишича, шаҳар газ идораси унинг хонадонига нисбатан 2 669 880 (икки миллион олти юз олтмиш тўққиз минг саккиз юз саксон) сўм миқдорида асоссиз қарз мажбуриятини юклаган.
Ўрганиш жараёнида мурожаатчи хонадонига янги газ ҳисоблагич ўрнатилганлиги, истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар йил давомида ўз вақтида амалга ошириб келинганлиги ва жорий йилнинг шу вақтига бўлган реал қарздорлик 78000 (етмиш саккиз минг) сўмни ташкил этиши маълум бўлди.
Ўрганиш натижалари билан ошиқча ҳисобланган қарздорлик асоссиз деб топилишига, ўрганиш маълумотномаси ва қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида қарздорликни Биллингаз базавий дастуридан чиқарилишига, шунингдек шаҳар газ таъминоти идораси ходимлари томонидан 2021 йил 2 август куни тузилган далолатномани бекор қилинишига ҳамда истеъмолчининг реал қарздорлигига аниқлик киритиб берилишига эришилди.
Ўрганиш доирасида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш ва унинг ҳисобини юритиш бўйича тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилиш бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment