Яроқлилик муддати кўрсатилмаган маҳсулотни истеъмол қилиниши натижасида фуқаронинг соғлиғига зиён етган

Яроқлилик муддати кўрсатилмаган маҳсулотни истеъмол қилиниши натижасида фуқаронинг соғлиғига зиён етган

Наманган вилояти Норин туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутахассислари томонидан “Яйдоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж.нинг мурожаати бўйича ўрганишлар ўтказилди.

Мурожаатда билдирилишича, истеъмолчи туман ҳудудида жойлашган дўконларнинг биридан тузланган ғўра (консерва) маҳсулотини харид қилиб, истеъмол қилиши натижасида соғлигига бироз зиён етган. Шундан сўнг истеъмолчи мазкур ҳолат бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиши, соғлигига етказилган зиённи ўрни қоплаб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман жамиятига мурожаат қилган.

Истеъмолчи мурожаати туман жамияти мутахассислари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш якунлари маҳсулот ҳақиқатдан ҳам сифатсиз эканлигини кўрсатди. Камига маҳсулотнинг яроқлилик муддатлари ҳам кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш ишлари жараёнида мазкур маҳсулотлар партияси сотув пештахтасидан олиб ташланишига, шунингдек истеъмолчининг соғлигига етказилган зарар учун 400 000 сўм пул маблағи ундириб берилишига эришилди. Савдо дўкони ходимларига савдо расталарига қўйилаётган озиқ-овқат маҳсулотларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик ва сақлаш муддатлари бўлишига жиддий эътибор қаратишлари, келиб чиқиши номаълум, қўлбола усулда тайёрланган маҳсулотларни сотиш бўйича чекловлар юзасидан тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилди.

Умида Абдуқаххорова
Норин туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment