Педагог ходимлар билан учрашувларда соҳага оид долзарб масалаларда фикрлар алмашилмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги 10-умумтаълим мактабида педагог ходимларни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга тарғиб қилувчи тадбир ўтказдилар.
Тадбир доирасида умумтаълим мактаби ходимларига Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати вакили бўлган Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти юзасидан алоҳида маълумотлар бериб ўтилиб, уларни мазкур ҳаракат ишида фаол иштирок этишга чақирилди. Шунинг билан биргаликда, Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамкорликни кўзда тутувчи ҳудудий бирлашма ва халқ таълими бошқармаси ўртасида имзоланган чора-тадбирлар режасидаги тадбирларни мазкур мактабда амалга ошириш йўл-йўриқлари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда махсус ваколатли давлат идораларига, шунингдек Федерацияга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳамда бу борада Федерация томонидан истеъмолчиларга яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси
Post Comment