Бир ҳафтада ишламай қолган “Қуёш” алмаштирилди

Бир ҳафтада ишламай қолган “Қуёш” алмаштирилди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Навоий кўчасида яшовчи Б.С.нинг харид қилинган электр иситгичнинг нуқсонли чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатчи шаҳардаги бозордан “Қуёш” номли электр иситгич сотиб олганлигини, лекин иситгич бир ҳафта ўтиб ишламай қолганлигини, бу борада сотувчига учрашганида нуқсонли товар қайтариб олинмаганлигини баён қилиб, масалани қонуний ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаат асосида сотувчи билан учрашиб, юзага келган ҳолатда истеъмолчи ҳуқуқлари ва сотувчининг мажбуриятлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бордилар. Ўрганиш ишлари якунлари билан эса, сотувдаги нархи 1 250 000 сўм бўлган электр иситгич худди шу русумдаги мақбул сифатдагисига алмаштирилди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin