Истеъмолчида даъво қилинган қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди

Истеъмолчида даъво қилинган қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Амир Темур кўчасида яшовчи Д.М.нинг ичимлик суви корхонаси томонидан ҳисобланган 3 200 000 сўм қарздорликдан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро хонадонни 2024 йилнинг январ ойида харид қилиб олиб қўйган бўлиб, мазкур хонадон жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини идораси томонидан ўрганишга тақдим қилинган далолатномага кўра, ушбу хонадонда 2023 йилнинг ноябр ойидан 2024 йилнинг ноябр ойига қадар ҳеч ким яшамаган. Д.М. 1 нафар фарзандини олиб Россия Федерациясига ишлаш учун кетган.

Шундан сўнг ичимлик суви таъминоти корхонасига ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўров хати киритилгач, корхона масъуллари томонидан қайта ҳисоб-китоб ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида эса истеъмолчи мурожаатида келтирилган важларнинг ўринли эканлиги, унинг ичимлик суви тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment