Ёш истеъмолчилар ўртасида тест синови шаклида кичик беллашув ташкилланди
Ҳар йили дунё мамлакатлари қатори юртимизда ҳам 15-март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” сифатида нишонланиб келади. Шу нуқтаи назардан ушбу сана арафасида Федерациянинг қуйи тузилмалари томонидан жойларда турли кўринишларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаш ва ўтказиш анъана тусига кириб қолган. Тошлоқ туманида ҳам жорий йилда мазкур йўналишда бир қатор тадбирлар ўтказиш режалаштириб олинган бўлиб, тумандаги 42-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадбир шулар жумласидандир.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкилланган ушбу тадбирда ўқувчилар ўртасида истеъмолчилик ҳуқуқи асосларидан мактаб ўқувчиси билим савияси доирасида тузилган саволлардан иборат тест синови ўтказилди. Мактабнинг 25 нафар ўқувчиси иштирок этган билимлар беллашувини ташкилланган кўзланган асосий мақсад эса, барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, ўқувчи ёшларни истеъмолчилик билимларини олишга қизиқтириш, кундалиқ турмуш жараёнида учрайдиган турли ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш, келгусида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чорлашдан иборат бўлди.
Бир босқичли тарзда ўтказилиб, шу ернинг ўзида тўпланган баллар ҳисоби чиқарилган тест синовлари якунларига кўра энг юқори балл тўплаган 3 нафар ўқувчи туман жамиятининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment