Муҳим сана арфасида мактабгача ва мактаб таълими масъуллари билан учрашилди

Муҳим сана арфасида мактабгача ва мактаб таълими масъуллари билан учрашилди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашув ташкилланиб, унда ҳудудий бирлашма масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув доирасида мазкур тадбир 15-март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” арафасида бўлиб ўтаётганига алоҳида урғу бериб ўтилиб, ушбу халқаро сананинг вужудга келиши тарихи, унинг дунё мамлакатлари истеъмолчилари учун аҳамиятига қисқача тўхталиб ўтилди. Учрашув доирасидаги асосий фикр-мулоҳазалар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кенг жорий қилиш ва жойлардаги ижросини таъминланиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда тизим ходимларининг ўрни ва роли, ушбу жараёнда икки ташкилот ташкилотлари ўртасида олиб бориладиган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг аҳамияти, истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларни самарали ҳал қилиш ва натижадорлигини ошириш борасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти каби масалаларни қамраб олди.

Тадбирда сўз олганлар барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўли билан соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтирилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Post Comment