“15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”га бағишлаб брифинг ҳамда ҳамкорликдаги тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамкорлигида 15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишлаб тадбир ташкилланди.
Тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга дахлдор идоралар масъуллари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва “Юксалиш” ҳаракати вилоят бўлинмалари, қонун ижросини амалга оширишда ҳамкор бўлган ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан тадбир доирасида мазкур мавзуда брифинг ўтказилди.
Шундан сўнг тадбир ташкилотчилари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда, шунингдек истеъмолчиларинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, бу борада жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш борасидаги тарғибот ва тушунтириш ишларида фаол иштирок этаётган бир қатор ҳамкор ташкилотлари вакилларига Қўмита ҳамда Федерациянинг Фахрий ёрлиқ ҳамда Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир якунларига кўра, юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва истеъмол маданиятини ошириш, бу борадаги жамоатчилик назорати ишларига аҳоли вакилларини кенг жалб қилишда ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни янада яқиндан йўлга қўйишга келишиб олинди.
фотолар: УзА фотомухбири Муқимжон Қодиров
Post Comment