Қонун тарғиботига бағишланди
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 29 йиллиги арафасида Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан жойларда бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тумандаги 27-умумтаълим мактабида “Ҳуқуқ ва бурчларимизни ўрганамиз” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбир аввалида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар юзасидан маълумот ва ахборотлар бериб ўтилиб, инсон ўз ҳуқуқларини тўғри англаб олгани ҳолда, ўзининг конституцион бурчларини, шунингдек истеъмолчи сифатида турли шартнома муносабатларига киришганида ўзига юклатиладиган мажбуриятларни ҳам унутмаслиги лозимлиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида ўқувчиларни гуруҳларга бўлган ҳолда тест синови ўтказилиб, уларнинг истеъмолчи сифатидаги билимларни ўзлаштириш даражалари синовдан ўтказилди. Тест натижалари шу ернинг ўзида кўриб чиқилиб, ўқувчилар тест саволларига берилган жавоблари ва олган баллари юзасидан маълумотлар билан таништирилди.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment